Европа парламенти Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича резолюцияга Европа Иттифоқи амалдорлари 14 июнда Москвада бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига дипломатик байкот эълон қилиши тўғрисидаги чақирқини киритмоқчи.
Озод Европа-Озодлик радиосининг Брюсселдаги мухбири мазкур ҳужжат 14 июнда қабул қилиниши кутилаётганини билдирди.
Аввалроқ Британия, Польша ва Исландия ҳукуматлари Лондонда Россия разведкасининг собиқ жосуси Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортидан чемпионатга байкот эълон қилган эди.
7 июнь куни Австралия ҳукумати ҳам Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига делегация жўнатмаслигини маълум қилди.