Москва шаҳар суди 2017 йилнинг 3 апрелида Санкт-Петербург метросида портлашларни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган ўзбекларга янги айблов билдирди.
Янги айбловга асосан портлашга алоқдор эканликда гумонланиб қўлга олинган 11 нафар ўзбек Россияда тақиқланган “Таҳвид вал Жиҳод катибаси”га аъзо бўлгани иддао қилинмоқда.
Новости агентлигининг ёзишича, бунга қадар улар фақат террорчилик ва ноқонуний қурол савдосида айбанаётган эди.
2017 йилнинг 3 апрелида Петербург метросидаги портлашни келиб чиқиши Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Россия фуқароси 22 ёшли “худкуш Акбаржон Жалилов содир этгани” иддао қилинган эди. Бу ишга алоқадорликда айбланиб, миллати ўзбек бўлган жами 11 одам қамоққа олинган.
Портлаш оқибатида 16 одам ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам жароҳатлданган.
Орадан бир йил ўтган бўлса ҳам бирорта гуруҳ расман мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган эмас.