Хоразм вилояти Урганч туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов лавозимга киришганидавн 20 кун ўтиб пора билан қўлга олинди.
“Ахборот 24” дастурида берилган хабарда айтилишича, Бекзод Абдуримов 1 июль куни маҳаллий фуқародан 5 миллион сўм пора олаётганда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланган. У шу йилнинг 10 июнида бу лавозимга тайинланганди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарда айтилишича, Андижон вилояти Асака тумани ҳокимияти қошидаги қурилаётган корхоналар дирекцияси раҳбари Шокир Маҳкамов ҳам пора олаётганда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.
У бир тадбиркорга саноат зонаси ҳудудидан 0,2 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, 1000 доллар ва 6,5 миллион сўм пора талаб қилган.