“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатининг Истанбул-Тошкент рейсини амалга ошираётган Boeing 767 самолётининг тормози ишламай қолди.
Ширкатнинг маълум қилишича, 2 август куни тонгги соат 05:10 да самолёт Тошкент аэропортига қўнаётганда тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етди
“Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узур сўрайди”, - дейилади хабарда.