Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс Туркиянинг Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу ва Адлия вазири Абдулҳамид Гулга нисбатан жорий этилган санкциялар моҳияти ҳақида тушунтириш берди:
-Бу икки вазирнинг ҳар қандай мулклари ёки манфаатлари АҚШда музлатиб қўйилади. АҚШ фуқароларига улар билан ҳар қандай муносабатга кириши тақиқланади, -деди Сара Сандерс.
Вашингтон Сўйлу ва Гулни америкалик пастор Эндрю Брансонни таъқиб қилишга алоқадор деб ҳисоблаб, уларга нисбатан 1 августда санкциялар жорий этган эди. Туркия президенти Эрдўғон бу санкцияларни: “НАТО доирасида елкама-елка туриб курашаётган энг яқин ҳамкорига нисбатан бундай ҳаракат қилиш Қўшма Штатларга ярашмайди”, - деб қоралаган.
Туркияда 18 июлда насроний уламо Эндрю Брансон террорчилик ва жосусликда айбланиб қамоққа олинган эди. АҚШ босими остида у 25 июлда уй қамоғига чиқарилган.