Москва суди Ўзбекистон фуқароси Бобиржон Маҳбубовни сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди

Иллюстратив сурат.

Москванинг Басманний туман суди 2017 йилда Санкт-Петербург метросида амалга оширилган террорнинг уюштирувчиси сифатида гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси Бобиржон Маҳбубовни сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Новости агентлигининг 23 августда билдиришича, бу борада судга прокуратура тавсия киритган. Суд қарорига асосан Бобиржон Маҳбубов Россияда қўлга олинган ёки экстрадиция қилинган кунидан бошлаб тергов якунлангунига қадар 2 ой қамоқда сақланади.

Прокуратура Маҳбубовни террор ҳаракатини уюштириш, ноқонуний тарзда портловчи модда сақлаш, ноқонуний равишда бомба тайёрлаш каби 12 жиноятда айбланмоқда.

Тергов материалларига кўра, 36 ёшли Маҳбубов Россия ташқарисида яшамоқда. Бироқ судда унинг айнан қайси давлатда экани очиқ айтилмади.

Аввалроқ мазкур суд Суриядаги "Таҳвид вал жиҳод" катибаси раҳбари Сирожиддин Мухторовни ҳам сиртдан қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Қирғизистонннинг Қорасув туманидан экани айтиладиган Сирожиддин Мухторов ҳам Петербург метросидаги портлашларга алоқадорликда айбланмоқда.

2017 йилнинг 3 апрелида Петербург метросидаги портлашни келиб чиқиши Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Россия фуқароси, 22 ёшли “худкуш Акбаржон Жалилов содир этгани” иддао қилинган эди. Бу ишга алоқадорликда айбланиб, миллати ўзбек бўлган жами 11 одам қамоққа олинган.