Бош вазир Абдулла Арипов Юнусобод тумани ҳокимининг “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
ЎзАнинг хабар беришича, Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда бу борада кўрсатма берди.
Хабарда айтилишича, гузарда қурилиш ишлари тўхтатилган ва унинг ўрнига болалар майдончаси барпо этилаяпти. Бу борадаги ишларни якунлашга 5 кун муҳлат берилган.
Озодлик радиоси 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида қўлга туширилгани тўғрисида хабар берган эди.
Манбаларнинг билдиришича, Бахтиёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш учун 400 минг доллар пора сўраган. Ҳоким пулни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга тушган.