Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшовчи бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, туманинг "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оила "иситиш печидаги табиий газнинг чала ёниши оқибатида" 7 декабрь оқшомида заҳарланган.
Натижада, оила бошлиғининг ўзи, хотини, укаси ва келинига тиббий ёрдам кўрсатилган. Айтилишича, бир киши шифохонага ётқизилган, қолганилари тезкор тиббий ёрдамдан сўнг, уйига йўлланган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилди.