2019 йил 26 январь куни Тошкент вилоят, Оққўрғон туман, Бирлик маҳалласида жойлашган “Қоғоз ва елим идишлар қабул қилиш” пункти қоровулхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида қоровул А.Қ. куйиб ҳалок бўлди.
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.