Самарқанд Ҳунармандлар марказига ўт кетди, рассом касалхонада, "Ялангтўш" сақлаб қолинди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Самарқанд шаҳридаги "Ҳунармандлар маркази"да 13 февралга ўтар кечаси рўй берган ёнғинда ўзбек рассомларининг ўнлаб асарлари ёниб кул бўлди. Регистон майдонига яқин жойлашган, ёнғин рўй берган бино 19- асрда қурилган бўлиб, у ерда 15 дан ортиқ рассом ва ҳунармандларнинг устахоналари бўлган.