СССР президенти Михаил Горбачёвнинг имзоси чекилган “Кечиринг” ("Простите") деб номланган картина Москвадаги ким ошди савдосида 12 миллион рублга сотилди.
Интерфакс агентлигининг билдиришича, бу савдо аввалида эълон қилинган нархдан 12 баробарга кўпдир.
Картина Горбачев имзосини қўйган холстда 1997 йилда ёзилган эди. Горбачев ҳеч қандай тасвир бўлмаган оқ холстга имзо чеккан. Кейинроқ эса исми шу кунгача номаълум бўлиб қолаётган рассом унга “Кечиринг” сўзини ёзган.
Михаил Горбачёв 1991 йилда тарқалиб кетган 15 республикадан иборат СССРнинг энг сўнгги раҳбари бўлди.
Москвадаги “Левада центр” 2017 йилда ўтказган ижтимоий сўровда россияликларнинг 46 фоизи Горбачёвга салбий муносабатда экани аниқланган.