GM Uzbekistan 2019 йилда Қозоғистон билан ҳамкорликда 16 мингта автомобиль ишлаб чиқармоқчи

GM Uzbekistan 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.

GM Uzbekistan 16 март куни Қозоғистонга ўзбек автомобилларининг илк партиясини экспорт қилди.

Ширкатнинг 17 март куни билдиришича, GM Uzbekistan Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилган.

Қозоғистон Бош вазири матбуот хизмати эса Кўстанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводи GM Uzbekistan билан ҳамкорликда 2019 йил охиригача 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш ҳақидаги келишувга эришганини маълум қилди.

Расмий хабарда билдирилишича, мазкур шартнома Тошкентда 15 март куни ўтган Биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида имзоланган.

GM Uzbekistan 2019 йилда Афғонистон ва Тожикистонга ҳам автомобиль экспортини амалга оширишни режалашитирган. GM Uzbekistan 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.