Россия билан АЭС қуриш шартномаси ҳали имзоланмади. АЭС қуриладиган майдон ҳам энди аниқланади

АЭС қурилишига Путин ва Мирзиëев Тошкентдан туриб 2018 йилда мажозий тугмачани босиш орқали старт берган эди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида Атом электр станцияси қурилиши юзасидан шартнома шу кунгача имзоланган эмас ва АЭС қуриладиган ҳудуд ҳам ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. 15 апрель куни маҳаллий матбуот тарқатган хабарлардан мана шундай маълумот олиш мумкин.

Маҳаллий матбуотининг билдиришча, Сочидаги «Атомэкспо» халқаро форумида «Ўзатом» ва «Росатом» раҳбарлари АЭС қуриш бўйича шартномани 2019 йилнинг охиригача имзолашни режалаштириб олишди.

“Ўзатом” бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қуриладиган ҳудуд ҳам бир ой ичида аниқ бўлишини маълум қилди.

2018 йилнинг 19 октябрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахда АЭС қурилишининг рамзий тугмасини босган эдилар.

Расмий Тошкент баëнотига кўра¸ АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йил охирида ишга тушади.