Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов устидан судлов якунига етди.
Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, суд Бахтиёр Абдусаматовни Жиноят кодексининг 205-моддаси ("Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш") бўйича айбдор деб топди 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.
Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовдан ташқари яна бир қатор шахслар устидан суд якунига етиб, тегишли ҳукмлар ўқиб эшиттирилган.
43 яшар Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрида сармоядорга ер майдони ажратиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайти ДХХ тарафидан қўлга олинган эди. Унга нисбатан суд жараёни апрель ойида бошланган.