Қашқадарёда ИИБ бошлиғи жазирамада фермерларни икки соат автобусга қамаб жазолади

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарё вилояти, Касби тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйди. Фермерларнинг айтишларича, пахтага ортиқча сув қўйган фермер ва миробларни ИИБ бошлиғи шу тариқа жазолаган.