Президент Мирзиёев 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра,
фармонга мувофиқ, рўйхатда мавжуд бўлган “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa”, “Piligrim visa” лар қаторига энди “Investment visa” ҳам қўшилади.
“Investment visa” – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига белгиланган БҲМнинг 8 500 баравари миқдорида инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал килиш муддати уч йил.
- БҲМ - "Базавий ҳисоблаш миқдори"дир.
- 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) жорий этилган.
- Шу кунда 223 000 сўм базавий ҳисоблаш миқдоридир.