Россиядан Ўзбекистонга поезд қатнови бекор қилинди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш мақсадида “Россия темир йўллари” Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонга халқаро поезд қатновини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ширкат сайтида маълумот тарқатилди.

Поездлар “Ўзбекистон темир йўллари”, “Қазақстан темир жўли” ва “Озарбайжон Демир Йўллари” ширкатлари огоҳлантирув хати асосида 16 мартдан бекор қилинган.

Ўзбекистонга қатнови бекор қилинган поездлар орасида Тошкент – Саратов – Тошкент, Тошкент – Уфа – Тошкент, Тошкент – Новосибирск – Тошкент, Тошкент – Волгоград – Тошкент, Андижон – Уфа – Андижон, Тошкент – Қозон – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент, Челябинск – Тошкент – Челябинск, Андижон – Москва – Андижон поездлари бор.

Йўловчиларга 14 мартдан 10 апрелгача сотиб олинган чипталар пули қайтарилиши айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 нафарга етган.