Тошкентда соат 10 дан 16 гача автобус қатнови сийраклашади

Тошкент автобуси.

Пойтахт Тошкент кўчаларида коронавирус карантини туфайли автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматига кўра, 19 мартдан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар — соат 10:00 дан 16:00 га қадар автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

Ширкат бундан мақсад транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш эканини билдирган ва юзага келган муваққат ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.