Внуководаги муҳожирлар: "Бу ерда фақат оддий мигрантлар қолди! Ватанимизда карантинда ўтиришга тайёрмиз!"

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

23 март куни Озодлик Москванинг Внуково аэропортида Ўзбекистонга боролмасдан қолаётган ўзбек муҳожирлари билан учрашди. Внуководаги 300 яқин муҳожирларнинг айримлари бу ерда 7 кундан бери ётганини гапиради.