Қирғизистонда 10 апрелда коронавирус юқтирганлар яна 18 кишига кўпайди беморлар сони 298 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Новқат туман касалхонасида коронавирусдан даволанаётган 87 ёшдаги бемор вафот этди. 2 апрель куни Новқат туманида COVID-19 аниқланган 61 ёшли фуқаро вафот этганди. 4 апрель куни айнан ушбу касалхонада 80 ёшли бемор ҳам вафот этган. Бу билан коронавирусдан ўлганлар сони 5 кишига етди. 39 бемор тузалди.
Вирус юқтирганларнинг 37 нафари тиббиёт ходимларидир.
Беморларнинг 42 нафари Бишкекда, 36 нафари Ўш шаҳрида, 98 нафари Ўш вилоятида, 89 нафари Жалолобод вилоятида, 15 нафари Чуй вилоятида. 10 нафари Норин вилоятида, 4 нафари Боткен вилоятида, 4 нафари Иссиқкўл вилоятида. Талас вилоятида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган.