Бу йил Ўзбекистонда сув танқислиги кучайиши мумкин

Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигига кўра, бу йил сув омборларида захиралар аввалги йилларга нисбатан 20-30 фоизга кам бўлиши мумкин.

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, сув омборларида сув захираси 10 млрд м3 бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 2,3 млрд м3, ўртача кўп йилликка нисбатан эса 1,5 млрд м3 га камдир.

Сув танқисилиги олдини олиш учун эса тежайдиган технологиялар ёрдамида суғориладиган ерларнинг улуши умумий суғориладиган ерларнинг камида ўн фоизига етказилади, дейилади вазирлик баёнотида.

Сув ҳужалигининг 300 иншооти ва гидроузелларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш кўзда тутилган.

Ўтган йил "Сардоба" сув омборида техноген офат оқибатида у ерда тўпланган 1 миллиард куб метр сувнинг қарийб 40 фоизи йўқотилган.

Оқибатда атроф ҳудудлардаги экинзорларда, дашт ва чўл ҳудудларида қурғоқчилик юзага келган.

Деҳқонлар экинларни суғоришга сув етмаётгани, чорвадорлар эса мол-қўйларини боқа олмаётганликлари ҳақда Озодликка айтишганди.