Фермер: “Кластер қонимизни ичяпти!”

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарё вилоят, Ғузор туманидаги 64 ёшли Норбой Бобоқулов 2014 йилда кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил қилган эди. Аммо 2020 йилда кластер корхонасига мажбуран бириктириб қўйилганидан сўнг, унинг ишидан барака қочди, даромад кўриб келаётган фермер энди зарарига ишлай бошлади.