Россия ўз қўшинини Украина чегарасидан қайтара бошлаганини билдирди. НАТО буни инкор қилди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Россия Мудофаа вазирлиги 15 февраль куни 130 минг ҳарбийсини Украина билан чегарадош ҳудудлардан “ҳарбий машғулотлар якунлангани муносабати билан” олиб чиқиб кетаётганини билдирди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия ҳарбийларини олиб чиқиб кетаётгани кузатилмагани тўғрисида баёнот берди.