АҚШ Исроилни Ғазонинг тинч аҳолисини ҳимоя қилишга чақирди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Жума куни маҳаллий вақт билан соат 07:00да 7 кунлик сулҳ муддати тугаганидан сўнг, Исроил кучлари Ғазо секторига оммавий ҳаво ҳужумларини давом эттириб, ҲАМАСни аввалига Исроилга ракеталарни уриб, сулҳни бузганликда ва, ваъда қилинганидек, барча гаровга олинган аёлларни қўйиб юбормаганликда айблади.