Афғонистонда 2021 йилда афюн ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 8 фоизга кўпайди ва 6,8 минг тоннага етди, дейилади БМТнинг Наркотикларга ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг 16 ноябрда эълон қилинган янги ҳисоботида.
Айни пайтда Афғонистонда жаҳондаги гиёҳванд моддаларнинг 80 фоизи шлаб чиқарилмоқда.
БМТ бошқармаси ҳисоботида таъкидланишича, жорий йилда мамлакат ичкарисида наркотик савдоси даромади 1,8 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларгача бўлган. 2021 йилда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш афғонистон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизи даражасига етган.
Афғонистондаги сиёсий нобарқарорлик ортидан жаҳонда наркотик моддалари нархи қимматлаган.
БМТнинг Наркотикларга ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳисоботида халқаро ҳамжамият Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштиришни камайтириш лойиҳаларига қўшилишга чақирилган.