АҚШ санкциялари рўйхатига Ўзбекистоннинг беш фуқароси киритилди

АҚШ 12 апрель куни Россияга жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берган жисмоний ва юридик шахсларни янги санкциялар рўйхатига киритди. Янги санкциялар рўйхатига 20 та давлатдан 120 юридик ва жисмоний шахс киритилган. Улар орасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор:

Гулбаҳор Бурхановна Исмаилова —Ўзбекистон, Россия ва Кипр фуқароси, Алишер Усмоновнинг синглиси. Акаси билан The Sister Trust компаниясини бирга бошқаради. Исмоилова Европа Иттифоқи, Швейцария ва Буюк Британия санкциялари рўйхатига ҳам киритилган. Зуннур Исмоилов билан биргаликда Тошкентдаги Федорович номидаги клиник санаторий асосчиларидан бири;

Гулноз Зуннуровна Кочарова — Ўзбекистон, Россия ва Кипр фуқароси. Кипр Almenor Holdings директори сифатида рўйхатга олинган;

Шоҳрух Олимжонович Носирхўжаев — Ўзбекистон фуқароси. У БААдаги Hamriyah Steel («Металлоинвест»га тегишли) пўлат прокат заводининг бош директори;

Нарзиева Насиба Эркиновна — Ўзбекистон фуқароси, Шоҳрух Носирхўжаевнинг рафиқаси;

Саодат Бурхоновна Нарзиева — Ўзбекистон фуқароси, Алишер Усмоновнинг синглиси ва Насиба Нарзиеванинг онаси.

Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги ва Британия ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдингига, жумладан, «Охангаронцемент”га санкциялар жорий этгани тўғрисида маълум қилинган эди.

Мавзуга алоқадор АҚШ ва Британия Алишер Усмонов ширкатларига, жумладан, “Оҳангаронцемент”га санкциялар жорий этди