Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга қарши жами 37 миллион 745 минг 967 доза вакцинадан фойдаланилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 1-босқич эмланганлар 18 594 375 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 12 716 466 нафарни, 3-босқич эмланганлар 6 435 126 нафарни ташкил қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,7 фоизни ташкил қилмоқда.
21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 568 984 бола Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
21 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган 175 бемор аниқланди. Бу билан коронавирус юққанлар жами сони 197 566 кишига, соғайганлар сони 194479 кишига етди.
21 декабрда беморлардан 3 нафари вафот этди ва ўлганлар сони 1468 нафарни ташкил қилди.