Ҳиндистонда ҳижоб ўраган мусулмон талабалар дарсга қўйилмаяпти

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ўтган ой талабаларга синфга ҳижоб билан кириш тақиқланди. Шундан сўнг, талабалар қизлар ўрта мактаби олдида йиғилишни бошлади.

Интернет бўйлаб тарқалган бу хабар барчани эътиборини Ҳиндистоннинг жанубий Карнатака штати, Удупи туманидаги давлат мактабига тортди.

Талабалар мактаб дарвозаси олдида норозилик намойишларини бошлади. Улар бир гуруҳ бўлиб ўтириб, дарсларини ташқарида давом эттирган. Ўқувчилар мактаб кийиниш қоидаларини бузаётганини айтган ўқув муассаси ходимлари бу борада ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

Бир ойдирки мактаблар ҳижобни тақиқлаб келмоқда ва бу штат олий судини вазиятга аралашишга мажбур қилди. Сешанба куни суд норози талабалар томонидан йиғилган петицияларни кўриб чиқади ва тақиқ бекор қилиниши мумкин.

Штатдаги мусулмон талабаларда ўзларининг диний ҳуқуқларидан маҳрум бўлаётганликларидан хавотир кучайган. Душанба куни юзлаб одамлар, ота-оналар чекловларга қарши кўчага чиқиб, ҳижобдаги ўқувчиларга дарсларга киришига рухсат берилишни талаб қилди.

Ҳиндистонда мусулмон талабаларда ўзларининг диний ҳуқуқларидан маҳрум бўлаётганликларидан хавотир кучайган.

Associated Пресс нашри норозилик намойишлари иштирокчисининг қуйидаги сўзларини ҳам келтирган: “Биз гувоҳ бўлаётган нарса диний ажратишнинг бир кўриниши. Бу камситувчи қоида мусулмон аёлларга салбий таъсир кўрсатмоқда”.

Мактаб ходимлари, ҳукумат вакиллари ва норозилик билдираётган талабалар ўртасида бир неча бор ўтказилган учрашувлар муаммони ҳал қила олмади. Штат таълим вазири ҳам тақиқни бекор қилишдан бош тортди. У якшанба куни журналистларга "ягона кийиниш қоидаларига риоя қилишни истамаганлар бошқа вариантларни кўриб чиқишлари мумкин" деган.

Ҳижоб ўраш кўпгина мусулмон аёллар учун ислом динининг бир қисмидир. Бу муаммо ўнлаб йиллар давомида баъзи ғарб мамлакатларида ҳам зиидият келтириб чиқарган. Францияда 2004 йилда давлат мактабларида ҳижоб ўрашнини тақиқланиши баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Аммо, 1,4 миллиард аҳолисининг қарийб 14 фоизини мусулмонлар ташкил этувчи Ҳиндистонда жамоат жойларида ҳижоб ўраш тақиқланмаган ва чекланмаган.

Ҳиндистонда ҳижоб ўраш аёллар учун одатий кўриниш. Уларнинг аксарияти учун бу диний ўзига хосликни ифодалайдиган шахсий танлов.

Муҳокама сочни ёпиш ва ҳаёсини сақлаш учун фойдаланиладиган диний либосга нисбатан нотўғри қарашлар ҳақида кетар экан, айрим ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур тақиқ исломофобияни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотир билдиришди. Карнатака штатини ҳам бошқарадиган Бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон Ҳинд миллатчилар партияси даврида мусулмонларга нисбатан зўравонлик ва нафрат руҳидаги гаплар кучайган.

“Биргина ҳижоб учун ажратиш адолатсизлик ва камситишдир. Бунга қарши бўлганлар дунёвийликни қоралаб, очиқчасига мажоритарликни (кўпчиликнинг фикрини инобатга олиниши) қўллаб-қувватламоқда”, деди мусулмон аёллар гуруҳи асосчиси Закия Соман.

Бошқаларнинг таъкидлашича, бу Моди ва унинг ҳинд миллатчи партияси мусулмонларни аста-секин яккалаб қўйилаётганини кўрсатмоқда. Бу эса конституциясида диний эркинликлар кафолатланган кўп миллатли мамлакатда диний озчиликнинг аллақачон ўсиб бораётган безовталигини янада кучайтиради.

Ҳиндистонда ҳижоб баъзи мусулмон талабалар учун дарсда муаммо ҳисобланади.

Ҳиндистонда ҳижоб тақиқига қарши норозилик. 9 февраль, 2022 йил, Калкутта.

Associated Press нашрининг хабар беришича, Деҳлида ўтган ой талабаларга синфга ҳижоб билан кириш тақиқланди. Шундан сўнг, талабалар қизлар ўрта мактаби олдида йиғилишни бошлади.

Интернет бўйлаб тарқалган бу хабар барчани эътиборини Ҳиндистоннинг жанубий Карнатака штати, Удупи туманидаги давлат мактабига тортди.

Талабалар мактаб дарвозаси олдида норозилик намойишларини бошлади. Улар бир гуруҳ бўлиб ўтириб, дарсларини ташқарида давом эттирган . Ўқувчилар мактаб кийиниш қоидаларини бузаётганини айтган ўқув муассаси ходимлари бу борада ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

Бир ойдирки мактаблар ҳижобни тақиқлаб келмоқда ва бу штат олий судини вазиятга аралашишга мажбур қилди. Сешанба куни суд норози талабалар томонидан йиғилган петицияларни кўриб чиқади ва тақиқ бекор қилиниши мумкин.

Штатдаги мусулмон талабаларда ўзларининг диний ҳуқуқларидан маҳрум бўлаётганликларидан хавотир кучайган. Душанба куни юзлаб одамлар, ота-оналар чекловларга қарши кўчага чиқиб, ҳижобдаги ўқувчиларга дарсларга киришига рухсат берилишни талаб қилди.

Associated Press нашри норозилик намойишлари иштирокчисининг қуйидаги сўзларини ҳам келтирган: “Биз гувоҳ бўлаётган нарса диний ажратишнинг бир кўриниши. Бу камситувчи қоида мусулмон аёлларга салбий таъсир кўрсатмоқда”.

Мактаб ходимлари, ҳукумат вакиллари ва норозилик билдираётган талабалар ўртасида бир неча бор ўтказилган учрашувлар муаммони ҳал қила олмади. Штат таълим вазири ҳам тақиқни бекор қилишдан бош тортди. У якшанба куни журналистларга "ягона кийиниш қоидаларига риоя қилишни истамаганлар бошқа вариантларни кўриб чиқишлари мумкин" деган.

Ҳижоб ўраш кўпгина мусулмон аёллар учун ислом динининг бир қисмидир. Бу муаммо ўнлаб йиллар давомида баъзи ғарб мамлакатларида ҳам зиидият келтириб чиқарган. Францияда 2004 йилда давлат мактабларида ҳижоб ўрашнини тақиқланиши баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Аммо, 1,4 миллиард аҳолисининг қарийб 14 фоизини мусулмонлар ташкил этувчи Ҳиндистонда жамоат жойларида ҳижоб ўраш тақиқланмаган ва чекланмаган.

Ҳиндистонда ҳижоб ўраш аёллар учун одатий кўриниш. Уларнинг аксарияти учун бу диний ўзига хосликни ифодалайдиган шахсий танлов.

Муҳокама сочни ёпиш ва ҳаёсини сақлаш учун фойдаланиладиган диний либосга нисбатан нотўғри қарашлар ҳақида кетар экан, айрим ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур тақиқ исломофобияни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотир билдиришди. Карнатака штатини ҳам бошқарадиган Бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон Ҳинд миллатчилар партияси даврида мусулмонларга нисбатан зўравонлик ва нафрат руҳидаги гаплар кучайган.

“Биргина ҳижоб учун ажратиш адолатсизлик ва камситишдир. Бунга қарши бўлганлар дунёвийликни қоралаб, очиқчасига мажоритарликни (кўпчиликнинг фикрини инобатга олиниши) қўллаб-қувватламоқда”, деди мусулмон аёллар гуруҳи асосчиси Закия Соман.

Бошқаларнинг таъкидлашича, бу Моди ва унинг ҳинд миллатчи партияси мусулмонларни аста-секин яккалаб қўйилаётганини кўрсатмоқда. Бу эса конституциясида диний эркинликлар кафолатланган кўп миллатли мамлакатда диний озчиликнинг аллақачон ўсиб бораётган безовталигини янада кучайтиради.

"Биз кўраётганларимиз мусулмон аёлларни жамоат жойларидан сиқиб чиқаришга уриниш", деди деҳлилик талаба Фотима Африн. Унинг сўзларига кўра, тақиқ мусулмонларга нисбатан ўсиб бораётган нафрат авж нуқтасига етганидан далолат беради.

Норозилик намойишлари ҳинд жамоатчилиги орасида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган #HijobIsOurRight (ҳижоб бизнинг ҳуқуқимиз) хештеги остидаги резонанс келтириб чиқарди. Бироқ, бир вақтнинг ўзида кутилмаган бошқа бир ҳолатга ҳам сабаб бўлди.

Сўнгги ҳафтада штатдаги баъзи ҳинд талабалари ҳинд миллатчи гуруҳлари рамзи бўлган заъфарон рангли рўмол ўрашни бошлади. Улар ҳинд худоларига ҳамду санолар айтиб, мусулмон қизларнинг бош кийим танлашига қарши норозилик билдирган. Бу Ҳиндистонда диний ихтилоф кучайиб бораётганини шу билан бирга мамлакатдаги ҳиндлар ва каттагина мусулмон озчилиги ўртасидаги зиддият авж олаётганини англатади.

Охирги воқеалар штат ҳукуматини "тенглик, яхлитлик ва жамоат тартибини бузади" деган кийимларни тақиқлашга ва баъзи ўрта мактабларни оммавий муаммолар юзага келишидан қочиш учун таътил эълон қилишга ундади.

Душанба куни мактаблардан бирида мусулмон ўқувчиларига ҳижоб билан дарсга киришга рухсат берди. Лекин улар алоҳида синфларда ўтиришга мажбур қилинган. Бу ҳаракат қаттиқ танқид остига олинди. Мусулмон талабалар муассаса ходимлари уларни эътиқодига кўра ажратиб қўйганликларидан ғазабланган.

“Бу камситиш. Қачонгача биз фуқаролар ўз динимиз туфайли таҳқирланишга мажбурмиз?" дея таъкидлаган талабалардан бири.