Ўзбекистондан биринчи бўлиб фазога парвоз қилган учувчи-космонавт Владимир Жонибеков 12 апрель - “Космонавтлар куни”да ўзбекистонликларга ўз табрикларини юборди. Орбитада бўлиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган биринчи ўзбек космонавти Озодликка эксклюзив интервью берди.
Владимир Жонибеков - биринчи ўзбекистонлик космонавт!
Владимир Жонибеков - 1942 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган.
Авиaция генерaл мaйори, икки карра Совет иттифоқи Қахрамони, Муғўлистон Республикаси Қахрамони, Франциянинг Шараф Легиони ордени ва беш карра Ленин ордени соҳиби, учувчи-космонавт.
Биринчи космик пaрвозини 1978 й. 10—16 янвaрдa "Союз-27" КК (кемa комaндири) (О. Г. Мaкaров билaн биргa) вa "Сaлют-6" — "Союз-26" (экипaж Ю. В. Ромaненко вa Г. М. Гречко) — "Союз-27" орбитaл мaжмуасидa бaжaргaн. 1985—88 йиллaрдa Космонaвтлaр тaйёрлaш мaркaзи (КТМ)дa космонaвтлaр отрядининг комaндири, 1988 йилдaн КТМ Нaзaрий вa ҳозирга қадар тaйёргaрлик бошқaрмaси бошлиғи.
Беш маротаба учувчилар гуруҳи капитани лавозимида фазога учган Жонибеков космосда 145 суткадан кўп вақт бўлгани хали хам рекордлигича қолмоқда.
Владимир Жонибековнинг нафақат космонавт, балки рассом сифатида танилгани кўпчиликка номаълум.
Унинг эскизлари асосида соатлар коллекцияси ва бирқанча почта маркалари яратилган.
Унинг космос мaвзуидaги бaъзи рaсмлaри бaдиий кўргaзмaлaрдa нaмойиш қилингaн.
Помир-Олой тоғлaридaги чўққи, коинотдаги кичик сайёралардан бири, Тошкент вилоятининг Ширин шаҳрида ва Москва вилоятидаги мактаб "Влaдимир Жонибеков" номига aтaлгaн.
Тошкентдaги Космонaвтлaр хиёбонидa Жонибековга бюст ўрнaтилгaн (1984).
Ҳозирда 76 ёшга кирган Владимир Александрович Гагарин, Калуга, Черкесск (Россия); Арқалиқ, Жезқазған, Ленинск (Қозоғистон); Ғазалкент, Чирчиқ (Ўзбекистон); Хьюстон (АҚШ), Улан-Батор (Монголия) шаҳарлари фахрий гражданидир.
Владимир Жонибеков Озодлик билан суҳбатда коинот ва ердаги ҳаёти тўғрисида гапириб берди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
"Ўзбекистон нуфузи ортиб бормоқда!"
- Учувчи-олимлар ҳам турли ирим-сиримларга ишонадими?
- “Союз-Т13”-да 5-чи маротаба учишдан олдин, бош конструкторимиз Валентин Глушко савол бериб қолди: “13 рақамини ўзгартирамиз, балки?” Академик, Бош конструктор “13 рақами режамизни бузмасмикан”, деб қўрқиб турарди! Худо бор! Мен бу сўзларни минг йиллар олдин айтганлардан ўзимни ақллироқ деб ҳисобламайман. Шундай куч борки, биз уни тушунтириб бера олмаймиз.
- Сиз ўзбекистонликлардан коинотга парвоз қилган биринчи учувчисиз...
- Шароф Рашидович коинотга ўзбеклардан ҳам учишларини роса истарди. Биз номзод излай бошладик. Хоҳловчи номзодлар унча кўп эмасди. Асосан 5 одам, уларнинг деярли ҳаммаси врач эди. Тошкент шаҳар 1-сонли шифохона врачларидан бирини Тиббиёт-биология муаммолари институти хира кўриши ва бош суягида жароҳати борлиги туфайли рад этди. Шу тариқа, номзодларнинг ҳаммасини соғлиги туфайли инкор этилди. Қолаверса, жанговар авиацияда ўзбеклар жуда кўп ҳам эмасди. Ҳарбий бўлмаган одамни эса Космонавтларни тайёрлаш марказига жойлаштиришнинг иложи йўқ эди. Аммо шу баҳонада биз Тошкентда Суворов номидаги авиация билим юртини ташкил этишга эришдик.
- Ўзбекистоннинг фазони кашф этишда қандай ҳиссаси бор?
- Тошкентда Конструкторлик бюроси мавжуд эди ва уни академик Шавкат Воҳидов бошқарарди. Ўзбекистонда бу тузилма Ой, Зуҳро, Марсда тупроқ таҳлилини олувчи барча мосламаларни яратиб келган. Улар Тошкентда ясалар, Паркент тоғларида, қоя жойларда синовдан ўтарди.
Америкаликлар Ойга қилган сафарларидан сайёра юзасидан олинган 400 килога яқин тупроқ келтиришди. Тошкентда ясалган пармамиз эса 2 метр чуқурликни ковлаб, тупроқни эҳтиёткорлик билан, аралаштирмасдан трубкага спиралсимон жойлаштириб, Ерга олиб келди. Бундай ноёб ишларни бошқа ҳеч ким қила олмаган. Шу тариқа бизнинг қўлимизда 2 метр чуқурликдан олинган Ой тупроғи кесиги бор!
Коинотга бориб қайтганимдан кейин мени Ўзбекистонга, Фанлар Академиясига таклиф қилишди. Ахир биз у ерда пахта экиб, етиштириб келгандик. Навлардан бири ўта ноёб чиқди: тола узунлиги 78 мм экан. Мутахассислардан бири шунда “Владимир, биласизми, мана шу кўримсиз пахта ниҳоли келажакда “Салют” станциясига кетаётган ҳаражатларни тўлиқ қоплаши мумкин”, деди.
- Коинотни қумсамайсизми?
- Бир вақтлар шундай бўлди. Ҳозир ёшим тўғри келмайди...
- Ўзбекистонликларга ўз тилакларингизни билдирсангиз.
- Республикага равнақ топишига тилакдошман. Мен катта ўзгаришлар бўлаётганини кўраяпман, яна коинот масалалари бўйича қўмита тузилаётгани қувонарли ҳол. Ўзини ҳурмат қиладиган давлатга зарур бўлган бу ўзгаришлар кўплаб соҳаларни қамраб олаётгани кўриниб турибди. Ўзбекистон нуфузи ортиб бормоқда. Худо қувватласин!