Ўш: Адабиёт ва санъат аҳли шоир Муғаннийни ёдга олди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Муғанний тахаллуси билан ижод қилган устоз шоир Ғанижон Холматовнинг 70 йиллигига бағишланган адабий-маданий тадбир ўтказилди. Бобур театри ходимлари томонидан уюштирилган тадбирда маҳаллий ижодкорлар, Муғаннийнинг яқинлари ва мухлислари иштирок этдилар.