Human Rights Watch (HRW)инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Тошкентни ўз вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раисининг ўринбосари этиб сайланиши билан мақтаниш ўрнига ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширишга чақирди.
Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон баёнот эълон қилиб, «Бундай лавозимни қўлга киритиш, аслида Марказий Осиёда жойлашган авторитар давлатнинг мамлакат ичида ёки ва хорижда инсон ҳуқуқларига содиқ эканини кўрсата олмайди», деди.
Жорий йил январида Ўзбекистон 2021 – 2023 йиллар мобайнида БМТ ИҲКнинг тўлақонли аъзоси этиб сайланганди.
Мавзуга алоқадор "Янги Ўзбекистон" Конституцияси. Мирзиёев янги асосий қонун қачон қабул қилинишини айтдиБМТ ИҲК таркибига 47 давлат киради ҳамда бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишга масъул тузилма ҳисобланади. Кенгаш ваколатига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги эътиборга молик бўлган барча масалалар ва вазиятларни муҳокама қилиш киради.
Уильямсон Ўзбекистонда 2016 йилда бери инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатилаётган бўлса-да, мамлакатда ҳануз жиддий муаммолар борлигини урғулади. Хусусан, у Ўзбекистон БМТнинг барча махсус маърузачиларига ҳали очиқ таклиф юбормаганини таъкидлади.
Шунингдек, Уильямсон Тошкент БМТ мутахассислари томонидан берилган тавсияларни чин дилдан амалга оширишга интилиши кераклигини қўшимча қилди.
Уильямсон жорий йилнинг ойида БМТнинг беш нафар эксперти Тошкент дин тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқаётган пайтда берган маслаҳатларга эътибор бермаганини эслатди.
Бундан ташқари, Уильямсон Ўзбекистон ҳукумати нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш кераклигини таъкидлади.
Уильямсон, шунингдек, Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига берган ваъдаларини бажармаётганини таъкидлади. Тошкент жорий йилда кенгаш кун тартибига киритилган долзарб масалалар бўйича овоз бериш чоғида бетараф овоз берди. Бундан ташқари, Тошкент вакили Шри-Ланка, Эрон ва Яманда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни самарали кузатишни таъминлашга қаратилган муҳим таклифларга қарши чиқди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари кенгашнинг асосий принципларини ҳимоя қилиши ва илгари суриши керак. Уильямсонга кўра, расмий Тошкент ўз вакили Улуғбек Лапасов бу лавозимга тайинланганини нишонлашдан олдин инсон ҳуқуқлари учун халқаро миқёсда курашиш бўйича берган ваъдаларини бажаришни бошлаши керак.