Оқ уй уюштираётган “демократия саммити”га Ўзбекистон дохил қатор давлатлар чақирилгани йўқ

"Демократия саммити" АҚШ президенти Жо Байден ташаббуси билан ўтказилмоқда

АҚШ Давлат департаменти “демократия саммити”га таклиф қилинган 110 та давлат рўйхатини эълон қилинди. АҚШ президенти томонидан уюштирилаётган ва онлайн форматда ўтказилажак тадбир шу йилнинг 9-10 декабрь кунлари бўлиб ўтиши керак.

“Интерфакс” агентлиги қайдича, саммит рўйхатига собиқ совет ўлкаларидан Украина, Арманистон, Грузия, Молдавия, Литва, Латвия ва Эстония киритилган, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон эса тушириб қолдирилган. Рўйхатга киритилмаганлар орасида Хитой ҳамда АҚШнинг НАТОдаги иттифоқчиси Туркия ҳам бор.

Саммитга Венгриядан ташқари Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг барчаси таклиф этилган.

Анжуманда мамлакат раҳбарларидан ташқари фуқаролик жамияти фаоллари ва хусусий сектор вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.