Ўзбек киноси совет даврида ҳам, бугун ҳам давлат қош-қовоғига қараган!

Ўзбекистонлик киночи Абдулазиз Маҳмуд Озодлик билан суҳбатда кечаëтган йилдаги ўзбек кино санъати эришган ютуқлар ва камчиликлар ҳақида гапирди.

- Ўзбек киноси ўзбек амалдорининг ўртамиëнадан паст савияси даражасида қолганига афсусланаман. Нега техник маълумотга эга¸ ўртамиëна мулозим ўз дидини санъаткорга тиқиштиради. Лавозим курсисига ўтирган заҳоти кино мутахассисига айланиб қолмайдику¸ дейди суҳбатдош.​

Унга кўра¸ совет даврида ҳам¸ Каримов даврида ва бугун ҳам кино "савияси ўртача бўлган мулозимлар" таъбига қараб суратга олинган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Киночи Абдулазиз Маҳмудов билан суҳбат