OzodNazar: “Жамиятнинг Каримовга муносабатини пайпаслаб кўришяпти”

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаев бу гапини OzodNazar эшиттиришида айтди.

Ўзбекистон МТРК таркибидаги барча каналлар муҳаррирлари жорий ҳафта бошида мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилгача бошқарган марҳум Ислом Каримовнинг исми эфирда умуман айтилмаслиги лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилгани, ташкилот ва муассасалардан биринчи президентнинг портретлари олиб ташланаётгани, телерадикомпаниянинг баъзи раҳбарлари томонидан персонал устидан назоратни кучайтириш, ишга олиш ва бўшатиш масалаларини ҳал қилиш учун Хавфсизлик масалалари бўйича раис ўринбосари вазифасини қайтадан тиклаш таклифи илгари сурилганига Шароф Убайдуллаев ўз назарини билдирди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Жамиятнинг Ислом Каримовга бўлган муносабатини пайпаслаб кўришяпти”