ЖИЗЗАХ – “Маҳалла раиси пўписаси: пахта сиёсатига қарши чиққанларни хонавайрон қиламан!”

(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ЖИЗЗАХ – “Маҳалла раиси пўписаси: пахта сиёсатига қарши чиққанларни хонавайрон қиламан!”

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳри Кимёгар маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси биз тадбиркорлардан пахтага деб кунига 30 минг сўмдан пул талаб қиляпти. “Ўзимиз одам чиқарайлик”, десак, раис “Йўқ, ўзим пахта сотволиб кунлик режани ёпаман”, дейди.

Эътироз билдирсак, раис “Пахта сиёсатига қарши чиқяпсан! Солиққа айтаман, хонавайрон қиламан”, деб қўрқитади. Биз қайси замонда яшаяпмиз ўзи? 1930-йиллар қайтиб келган-у, биз бехабармизми?!

Ҳа-я, пахтани фермернинг ўзи териб олмайдими? Шунга ҳам тадбиркорлар балогардонми?”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​