НАМАНГАН – “Пахта қолмаган, аммо теримчилар далага чиқишга мажбур!”

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

НАМАНГАН – “Пахта қолмаган, аммо теримчилар далага чиқишга мажбур!”

ПОП. “Наманган вилоятидан ёзмоқдамиз. Вилоят ҳокими топшириғи билан бизнинг корхона Поп тумани “Наврўз” ММТПга пахтага юборилди. Бу ерда пахта қолмаган, лекин прокуратура идораси вакиллари ҳар куни келиб ҳашарчиларни санаб, “давомат”ни текширади. Ҳоким гарчи пахта йўқлигини билса-да, раҳбаримизга тазйиқ ўтказади (бечора раҳбарларга ҳам қийин!)

Аввалроқ Жиззах вилоятига ҳам ҳашарчи юборган эдик. Мажбурий меҳнатга қарши қоғозда тарғибот қилинмоқда, амалда эса катта-кичик раҳбарларнинг ўзи бунга бош-қош бўлмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни юборилган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​