ТОШКЕНТ – “ТошГРЭС ходимлари ёппасига пахтага ҳайдалди”

(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “ТошГРЭС ходимлари ёппасига пахтага ҳайдалди”

ТОШКЕНТ. “ТошГРЭС директори ишчиларни мажбуран пахта теримига ҳайдади. Станция ходимлари Тошкент вилояти Қуйичирчик туманидаги “Пятилетка-2” деган жойга юборилди. Бунга қаршилик қилганлар ишдан ҳайдалади. Ишчилар устидан кулгандек “биз ўз ихтиёримиз билан теримга борамиз” деган мазмунда тилхат ёздириб олишди. Далада шароит оғир. 2 октябрь куни бир қизимиз ҳушидан кетиб колди. Ахир, Президент ҳам, бош вазир ҳам бу йил ҳеч ким пахта теримига мажбурланмайди деган эди-ку! Пахта балосини Президент тўхтатмаса, ким тўхтатади?!”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​