Путин анъанавий йиллик матбуот анжуманини ўтказмоқда

Россия президенти Владимир Путин айни соатларда анъанавий йиллик матбуот анжуманини ўтказмоқда.Жорий йилдаги матбуот анжумани Россия ҳарбийлари Украина чегараларига яқин жойга жамланаётгани ғарб давлатлари ташвишига сабаб бўлган бир даврда ўтказилмоқда.

Путиннинг ўтган йилги анжумани тўрт ярим соатдан кўпроқ давом этган эди. Пандемия муносабати билан журналистлар анжуманга ПЧР тест топшириб киришди.

Сўнгги ҳафталарда Ғарб давлатлари, НАТО ва Киев Россия аскарлари Украина чегаралари яқинига жамланаётганидан ташвиш билдириб келмоқда. Ғарб давлатлари Москва Украинага ҳужум қилиши мумкин, деб ҳавотирланаётир.

Айни пайтда Путин НАТО ва АҚШдан “Россия хавфсизлигига кафолат” талаб қилмоқда. У урушни хоҳламаслигини, бироқ тўқнашувлар юзага келса, бунга Киев ва Ғарб жавобгар бўлишини айтган.