ЖОНДОР. “Бухоро вилояти Жондор туманида яшайдиган опам 3 фарзанд кўрди. Эгизакларга яхши ниятлар билан Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея президентимизнинг исм-шарифларини қўйишди. Оммавий ахборот воситалари орқали фарзандига президентимизнинг номини қўйганларга ҳокимият “Кобалт” совға қилаётгани ҳақида хабарлар ўқиб турибмиз. Мана, яқинда шофирконлик оилага ҳам автомашина берилди. Опамга эса негадир автомашина берилмади. Гап машинада ҳам эмас, аммо ҳамма экизакларга бир хил қараш керак-да!”
(Бу хабар Озодликка 27 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |