НАМАНГАН. “Наманганда ОТРМ – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш марказлари орқали имтиёзли кредитлар ажратилаяпти. Бу жуда яхши, лекин кредитларнинг қайтарилишига кафолат йўқ. Чунки кредитлар сектор раҳбарларининг тавсияси билан кафилликсиз ажратилаяпти. Шунинг учун банклар фуқаролардан тилхат ёздириб олаяпти. Аслида, бу тилхат ҳам ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас. Банк фуқаролар кредитнинг қайтарилишини ҳис қилсин¸ деган мақсадда шундай қилаяпти, холос. Лекин Меҳнат вазирлиги мутасаддилари ана шу тилхатни олишга ҳам қаршилик қилаяпти. Эртага бу кредитлар қайтмаса, Меҳнат вазирлиги ҳам, сектор раҳбарлари ҳам банкирларнинг ўзини айбдор қилади, сичқоннинг ини минг танга бўлиб, калтак яна банк бошида синади.
Бундан ташқари, кредитлар кимга, қанча миқдорда, қайси таъминотчига ажратилгани тўғрисидаги маълумотни Меҳнат вазирлиги сайтига жойлашни талаб қилишаяпти. Қизиқ, банк сири тўғрисидаги қонунга амал қилинмайдими?! Мижоз тўғрисидаги маълумотни прокурор санкциясисиз 3-шахсга бериб бўлмайди-ку! Меҳнат вазирлиги мутасаддиларининг қонунчиликдан хабари йўқ шекилли”.
(Бу хабар Озодликка 3 май куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |