ФАРҒОНА – “Проректор талабаларни мажбурлаб томошага олиб келгани етмагандек ҳақорат ҳам қилди”

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ФАРҒОНА. “Фарғона давлат университети талабалари номидан ёзмоқдамиз. Университетимиз спорт майдонида қўшни мамлакатлар талабалари ташрифига бағишлаб дўстлик мусобақалари ташкил қилинди. Биз талабаларни томошабин сифатида мажбурлаб стадионга олиб келишди. Мусобақа бошланиши анча кечикди. Фарғонанинг соя-салқин берган чинорлари кесилгач, шаҳар тақир саҳрога айланганидан кўпчиликнинг хабари бор. Биз ҳам қуёшда куймайлик деб стадиондан чиқиб кетишга қарор қилдик. Лекин эшик олдида турган ИИБ ходимлари ва бошқа мутасаддилар чиқиб кетмоқчи бўлганларга “Қайт секторингга! Сенларга проблема керакми?!” дея таҳдид қилишди ва дарвозани қулфлаб олишди. У бўлди-бу бўлди, ахийри университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Равшан Пирназаров “Йўқолларинг ҳамманг! Биттангдаям ватанпарварлик туйғуси йўқ экан!” дея талабаларга ўдағайлади. Университет раҳбарияти талабаларни мажбурлаб томошага олиб келгани етмагандек ҳақорат ҳам қилди”.

(Бу хабар Озодликка 11 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​