ТОШКЕНТ. “Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари номидан ёзмоқдамиз. Университетимизнинг Ислом Каримов кўчасидаги асосий кириш йўли Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан ёпиб ташланди. “Tashkent city”га халал бераётган эмиш. Нима, бу сити деганлари ҳарбий базами?
Асосий киришнинг ёпилиши талаба ва ўқитувчиларга катта қийинчилик туғдирмоқда. Ё “Humo arena” ёнидан, ё Муқимий театри томондан 20-25 дақиқа пиёда юриб киришимиз керак бўляпти.
Университет биноси ёнига кўчиб келган шаҳар ҳокимлиги аввалроқ машиналар тураргоҳи, дарвоза туташган йўлни ҳам ўз ҳудудига қўшиб олган эди. Университетнинг асосий кириш эшигини очиб беришларини талаб қиламиз”.
(Бу хабар Озодликка 21 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|