Зоминда яна ёнғин: 40 дақиқада 15 сотих ўрмон ёнди

Ўрмон хўжалиги қўмитасига кўра, 8 августдаги ёнғинда 15 сотих ўрмон майдони ёнган.

8 август куни соат 16:50да Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси хабарига кўра, ёнғин 40 дақиқа давом этган ва 15 сотих ер майдонни қамраб олган.

Қўмита ёнғин тўлиқ бартараф этилганини хабар қилди.

Хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.

1 август куни ҳам Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” маҳалла фуқаролар йиғини “Ўриклисой” аҳоли пункти ҳудудига яқин 80 гектар майдонда ёнғин содир бўлганди.

Мавзуга алоқадор ФВВ Зоминдаги ёнғин чоғида ҳеч ким жабрланмагани ва қурбон бўлмаганини билдирди