Беларус: Навбатдаги норозилик акциясида 28 намойишчи ҳибсга олинди

13 декабрь кунги намойишлардан бири.

13 декабрь куни Беларус пойтахти Минскда ва бошқа шаҳарларда навбатдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Мамлакатда августда бўлиб ўтган баҳсли президентлик сайловлари ортидан авторитар президент Александр Лукашенкога қарши бошланган норозилик намойишлари полиция зўравонлиги ва ҳукумат тазйиқларига қарамасдан тинчимаяпти.

Лукашенко эса ҳокимиятга маҳкам чирмашиб, лавозимини бўшатмаслигини айтмоқда.

Аввалги ҳафталардан фарқли ўлароқ, Минск расмийлари бугунги акциялар арафасида метро станцияларини ёпиб қўймади. Шунингдек, Интернет алоқаси узилмади.

«Весна» инсон ҳуқуқлари гуруҳи тушга қадар камида 28 одам қўлга олинганини билдирди.

Сайлов ортидан Беларус мухолифати етакчилари ҳибсга олинди ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлат Лукашенко ғалабасини тан олишдан бош тортган.