БМТ экспертлари қиш кириб келиши билан Афғонистонда озиқ-овқат инқирози кучайишидан ташвиш билдирмоқда.
“Афғонларнинг 95 фоизи озиқ-овқат етишмовчилиги шароитида яшамоқда. Биз эса улар очликдан қандай ўлаётганини томоша қилиб турибмиз, холос. Кейинги олти ой Афғонистон ер устидаги дўзахга айланади”,- деди Би-Би-Сига берган интервюсида Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли.
Толибон 15 август куни Кобулни эгаллаб, ўз ҳукуматини жорий этгани ортидан ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлар Афғонистонга озиқ-овқат, дори-дармон ва молиявий кўмак етказиб беришни тўхтатган.
Толибон ҳукуматини жаҳондаги бирорта давлат расман тан олган эмас.