Дориларнинг чакана нархини кўрсатувчи Телеграм-бот ишга тушди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 1 ноябрь куни дори воситаларининг энг юқори чекланган чакана нархлари тўғрисида маълумот берувчи @dorinarx_bot - Телеграм ботни ишга туширди.

Агентлик шу йўл орқали дорилар нархини назоратда ушлаб туришни режалаштирган.

Бот дори воситалари чакана нархларини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Дори воситасини қидириш учун унинг савдо ёки ХПН кирилл ҳарфларида киритинг”, дейилади бот саҳифасида.

Ахборот тизимига 2 мингдан ортиқ савдо номлари киритилган бўлиб, дори воситасини ҳам халқаро патентланмаган номи, ҳам савдо номи бўйича излаш мумкин.

Озодликка дориларнинг қимматлаб кетгани борасида мунтазам бир неча бор мурожаатлар бўлган.

Куни кеча Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дорилар қимматлигини расман тасдиқлади.

Мавзуга алоқадор Иммунитетни кучайтирувчи дорилар ўз нархидан камида 90 фоиз қимматга сотилмоқда

Расмий маълумотга кўра, айрим дорихоналарда устамалар 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани аниқланган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Коронавирусга қарши дорилар “қора бозор”га чиқиб кетди