Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги қамоқда сақланаётган мухолифат фаоли Бағдат Бақтибаев ўзини қамоққа олинишига норозилик сифатида мих ютиб олгани айтилмоқда. Бу маълумотни "Ар.Рух.Хак" ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти раиси Бахитжан Тўрегўжина 1 ноябрда Озодлик радиоси қозоқ хизматига тасдиқлади. Унга кўра, у бу маълумотни бир кун олдин Бақтибаевнинг ҳамкасбларидан олган. Ҳуқуқ фаоли айни пайтда Бақтибаев тиббий ёрдамга муҳтож экани тўғрисида айтди.
Тўрегўжина бу хабарни дастлаб 31 октябрь куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жамоатчиликка билдирган эди. Бироқ Қозоғистон Жазони ўташ хизмати бу маълумот ёлғон эканини иддао қилган.
Тўрегўжинанинг айтишича, шу кунларда Бақтибаевнинг адвокати ўз ҳимоясидаги шахс олдига киришга ва унинг аҳволи билан танишишга ҳаракат қилмоқда.
46 ёшли Батибаев 2020 йилнинг октябрида “таиқланган “Кўча” партиясига аъзо бўлганлик”да ва “ноқонуний равишда гиёҳванд модда олиб юрганлик”да айбланиб қўлга олинган эди. 2021 йилнинг февралида у икки йилга кесилган. 2020 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистондаги ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Бақтибаевни “сиёсий тутқун” деб атаган.