тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Сўнгги уч кун ичида Тошкент шаҳридаги UzGazOil ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг ëпилгани оқибатида бензин учун километрга чўзилган навбатлар кузатилди. Гарчи 31 майдан UzGazOil шаҳобчалари қайта очилган бўлса-да¸ вазиятга оид саволлар жавобсиз қолмоқда.
2009 йилда Ўзбекистонда “GM-Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган 160 мингта автомобил харид қилинган. Бу ҳақда президент Ислом Каримовнинг ҳукумат йиғилишида сўзлаган нутқига таяниб, “Регнум” агентлиги хабар қилди.
Тошкентнинг Ўрикзор даҳасида яшаган 4 ёшли гўдак – Маҳмуджон куни кеча ОИТВ касалигидан оламдан ўтди. Боланинг яқинлари унга бу касалликнинг икки йил муқаддам Тошкент шаҳридаги 4- болалар юқумли касалликлар шифохонасида юқтирилгани ва бола охир-оқибат шу касалликдан ўлганини давъо қилмоқда.
Ўзбек ëшларини ҳақ йўлга бошлаб келган Хайрулла Ҳамидов каби давлатга исëни йўқ йигитларни қамаш орқали ҳукуматдагилар нимага эришмоқчилигини сира тушуна олмай қолдик¸ дея мурожаат қилди Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлар.
21 январ куни олиб кетилган журналист Хайрулла Ҳамидов мухлислари орасида юрган бундай овозани унинг адвокати қисман тасдиқлади ва тергов жараёнида журналистни озодликка чиқариш сўрови билан аппеляция тартибида шикоят аризаси киритилганини билдирди.
Журналист Хайруллa Ҳамидовнинг ҳибсга олиниши унинг ўзбекистонлик мухлислари орасида қаттиқ норозилик уйғотмоқда. Уларнинг айтишларича, бу ҳодиса мамлакат аҳлининг расмийлар сиёсатига нисбатан нафратини кучайтиради.
Дунëда Исломнинг энг кескин оқимини расман жорий қилган Саудия Арабистони дипломати Тошкентдаги тунги клублардан бирида ичиб олиб, жанжал кўтарган ва клубдан қувиб солинган. Бу ҳақда хабар тарқатган Эрон ахборот тармоғига кўра¸ бу воқеа маҳаллий матбуот оғзига тушган.
Озодликда ўзбек ëшлари ва сиëсат мавзуида ўтказилган мубоҳасага қўшилган тошкентлик Абдуқаҳҳор ака¸ агар ëшлар соясидан ҳам қўрқиб¸ мамлакатда бўлаëтган бедодликларга томошабин бўлиб турса¸ вазиятнинг узоқ йиллар ўзгаришсиз қолаверишидан қайғуради.
BBC Жаҳон хизмати¸ ўзи ўтказган глобал сўров асосида жаҳон аҳолиси олдида турган энг жиддий муаммо қашшоқликдир¸ деган хулосага келди. Озодликнинг айни саволига жавоб берган аксар ўзбекистонликлар фикри ҳам¸ қолган дунë аҳлиникидан деярли фарқ қилмади.
“Alarabiya.net” тармоғига таяниб, бир қатор исломий веб сайтларнинг хабар қилишича, араб оламида таниқли бўлган шайх Абдул Муҳсин ал-Обейкан айни шу мазмунда фатво берган.
Бозор - Ўзбекистондаги аксар аҳолининг даромад майдонига айланган. Ана шу майдон етарлича назорат қилинмаëтир¸ аниқроғи сони кунига ўсиб бораëтган бозорчилар рисоладагидай ўлпон тўламаëтир¸ деган тўхтамга келган Тошкент бу вазиятга барҳам беришга қарор қилган кўринади.
Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизбут-Таҳрир гуруҳига алоқадорликда айбланиб¸ узоқ муддатга қамалганларнинг аксари¸ яқинларининг Озодликка билдиришича¸ ўзларига нисбатан қийноқлар янада кучайгани боис¸ рози-ризолик сўрашга ўтмоқда экан.
Дунё давлатлари бўйлаб турмуш даражаси ва қийматини ўлчаб борадиган “International living” журналининг “Турмуш сифати индекси: 2010” деб номлаган янги ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон америкаликларга тавсия этилмайдиган давлатлар деб топилди.
10 январ куни Ўзбекистонда Олий мажлис қонунчилик палатаси учун 39 та сайлов округи, маҳаллий ҳокимият органлари учун эса 779 сайлов округида қайта сайлов бўлди. Озодлик суҳбатдошлари халқ бу сайловга катта қизиқиш билдирмаётганидан сўзладилар.
Ўзбекистонда мобил телефондан фойдаланувчилар кўпайгани сайин¸ порнография¸ хусусан болалар порнографияси акс этган видеоматериаллар бозори ҳам қизиб бормоқда. Бу бозорни технологик жиҳатдан назорат қилишнинг мушкуллиги айтилаëтган бир пайтда¸ бутун маъсулият ҳуқуқ идоралари зиммасига тушмоқда. Аммо...
5 январ куни Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлардан бири Тожикистон ҳукумати қуришни режалаган сув тўғонларига норозилигини билдирса¸ яна бири Туркияда қулликка тушиб қолган юртдошлари учун ëрдам сўрайди.
Кечган йил ўзбекистонликларнинг ижтимоий ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди, 2009 йил ўзбекларнинг шахсий ҳаётида қандай из қолдирди?
2009 йил хорижда юрган миллионлаб меҳнат муҳожирлари учун қандай йил бўлди ва уларнинг келгуси 2010 йилдан ниятлари қанақа? Меҳнат муҳожирлари даромаднинг ўтган йилгидан бироз камайганию, шу боис 2010 йилда аҳли-оила зиёратидан тийилиб туришни ўйлаётганини айтмоқда.
2009 йил ортда қолди, 2010 йил кириб келди. Ўзбекистонликлар 2010 йилдан нималарни кутмоқда¸ нималарни умид қилмоқда? Бу саволларга жавоб истаб Озодлик боғланган оддий ўзбекистонликларнинг гапи қарийб бир жойдан чиқди...
Улардан бештасини хотирангизни узоқ титкиламасдан¸ санай оласизми? 2009 йил оëқлаб турган кунларда Озодлик айрим тингловчиларига ана шундай савол билан мурожаат қилди. Ҳатто байрам арафасида берилган жавоблар ҳам жуда некбин бўлмади.
Давомини ўқинг