Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Дмитрий Шокин Ўзбекистон тарихида биринчи марта тхэквондо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчи бўлди. Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтган тхэквандо бўйча жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчилари яна иккита кумуш медални ҳам қўлга киритиб, команда ҳисобида 150 давлат орасида 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистоннинг Сўх экславидаги Чашма қишлоғи ҳамда Қирғизистоннинг Бирлик қишлоғи ўртасида икки йил аввал бошланган сув жанжали шу кунларда тобора кучайиб бормоқда. Сўхликларнинг билдиришича, яқинда бу масалани ҳал қилиш юзасидан ўтказилган Ўзбекистоннинг Сўх ва Қирғизистоннинг Қадамжой тумани раҳбарлари учрашуви ҳам натижасиз якунланган.
Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Аравон туман расмийлари Ўзбекистон туманга қарашли 400 гектар ерни эгаллаб олгани тўғрисидаги хабарни инкор этди. Бироқ расмийларнинг айтишича,Ўзбекистон 60 фоизи Қирғизистонга қарашли бўлган Каркидон кўлини тўсиб олган ва бунинг эвазига ваъда қилинган ерни бермаган.
Тожикистонлик меҳнат муҳожирининг калласини олиб ўлдирганликда айбланган уч ўсмир қўлга олингани ҳақида Россия Ички ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Расмий маълумотда айтилишича, тергов пайтида ўсмирлар мана каби 9 жиноятни содир этганларини тан олган.
Ислом Каримов 8 май куни Москвада ўтган норасмий саммитда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни Иккинчи жаҳон урушида бир халқ бошқа халққа нисбатан аҳамиятлироқ бўлганини тасдиқлашга уринаётганликда айблади ва айни пайтда ғалабада "рус халқи ҳал қилувчи рол ўйнагани"ни "тан олди".
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида баҳсли бўлиб турган ҳудудда ер ҳайдаётган қирғиз чегарачилари Фарғона вилоят ҳокимининг аралашуви билан мазкур ҳудудни тарк этгани ва Озодлик радиосининг баҳсли ҳудуд масаласидаги чиқишидан сўнг Фарғона расмийлари чегара муаммоси билан шуғуллана бошлагани хабар қилинди.
Ўзбекистоннинг Чашма қишлоғи қирғиз томони, Қирғизистоннинг Қирғизқишлоқ овули эса ўзбек томони сув йўлини тўсиб қўйгани сабабли бир неча йиллардан бери деҳқончилик қила олмай, ичимлик сувини ҳам бир неча чақирим наридаги қишлоқлардан ташишга мажбур бўлмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари 30 апрель куни икки давлат чегараси атрофидаги қишлоқда содир этилган жанжал оқибатида ҳар икки томондан ҳибсга олинган одамларни озод қилиш масаласида музокара ўтказаётир.
Олтинчи майдан бошлаб Қирғизистон ҳукуматини бошқарадиган янги Бош вазир Темирбек Сариев ўз дастурида 2010 йил қирғини содир этилган Ўшга алоҳида эътибор беришини ва кузда парламент сайловини холис ўтказишини билдирди. Айрим сиёсатчилар эса Темир Сариев Москва хоҳиши билан Бош вазир лавозимига келганини иддао қилмоқда.
Ислом Каримов президентликка сайланиб олгунига қадар оширилишдан тўхтатиб турилган нархлар 15 майдан бошлаб яна кўтарилади. Ўзбекистонда ҳар йили икки марта-баҳорда ва кузда нарх оширилишини тўхтатиб қолувчи омиллар мавжудми? Ўзбекистонлик иқтисодчилар бу саволга “Ҳозирча йўқ”, деб жавоб бермоқда.
Бир ой давомида Жиззах руҳий касалликлар шифохонасида ноқонуний ва мажбурий тарзда сақланган ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов шифохонадан чиқарилгач норасмий равишда уй қамоғида сақланаётгани ҳақида 28 апрель куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов маълум қилди.
Ўзбекистон – Тожикистон чегарасини 19 апрелда бузиб ўтган тожикистонлик олти нафар мактаб ўқувчиси Ўзбекистонда бир кун ҳибсда сақланганидан сўнг, ўзбек чегарачилари томонидан ватанига қайтарилган. Бу ҳақда Тожикистон расмийлари 23 апрель куни хабар берди.
O‘zbekistonda dollar kursi kun sayin qimmatlayotgani haqida xabarlar olinayotgan bir paytda yon qo‘shni Qirg‘izistonda dollar kursi tushib bormoqda. Qirg‘iziston Milliy banki dollar kursini barqarorlashtirish uchun birinchi marta bozordan dollar sotib olishga majbur bo‘ldi.
Tojikistonning Jomiy tumanidagi 50 masjiddan bundan buyon azon emas, musiqa va qo‘shiq yangraydi. Tuman hokimiyati davlat ro‘yxatidan o‘tmagan 50 masjidni madaniyat uylariga aylantirish haqida qaror chiqardi.
Ўзбекистонда доллар курси кун сайин қимматлаётгани ҳақида хабарлар олинаётган бир пайтда ён қўшни Қирғизистонда доллар курси тушиб бормоқда. Қирғизистон Миллий банки доллар курсини барқарорлаштириш учун биринчи марта бозордан доллар сотиб олишга мажбур бўлди.
Тожикистоннинг Жомий туманидаги 50 масжиддан бундан буён азон эмас, мусиқа ва қўшиқ янграйди. Туман ҳокимияти давлат рўйхатидан ўтмаган 50 масжидни маданият уйларига айлантириш ҳақида қарор чиқарди.
Farg‘ona viloyatining Rishton tumaniga qarashli Cho‘ng‘ara neftchilar posyolkasi aholisi chegaradosh hududdagi qirg‘iz qishlog‘i rasmiylari O‘zbekistonga qarashli 7 gektar yerni noqonuniy ravishda kim oshdi savdosida sotayotganini iddao qilmoqda. Qirg‘iz rasmiylari esa bu iddaolarni inkor etib, mazkur hudud Qirg‘izistonga tegishli ekanini bildirmoqda.
Фарғона вилоятининг Риштон туманига қарашли Чўнғара нефтчилар посёлкаси аҳолиси чегарадош ҳудуддаги қирғиз қишлоғи расмийлари Ўзбекистонга қарашли 7 гектар ерни ноқонуний равишда ким ошди савдосида сотаётганини иддао қилмоқда.
Давомини ўқинг