Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳуқуқ фаоллари Ислом Каримов 2015 йилнинг 16 февралида Марказий сайлов комиссияси томонидан Конституцияга зид равишда президентликка номзод сифатида рўйхатга олинганини иддао қилиб Ўзбекистон Конституциявий судига даъво аризаси ёзди.
Диндорларни Сурияга жиҳодга боришга чақиргани иддао қилиниб қўлга олинган қорасувлик имом Рашод қори Камоловни тергов якунлангунига қадар икки ой давомида ҳибсда сақлаш бўйича Ўш шаҳар суди қарорини вилоят суди 24 февраль куни ўз кучида қолдирди. Айбланувчининг адвокатлари қорига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан Олий судга мурожаат қилмоқчи.
Ўзбекистон президентининг Кўксарой қароргоҳи олдида 20 февраль куни пикет ўтказган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева Тошкент вилоят Қибрай туман ички ишлар бошқармасига олиб кетилди ва 7 соат давомида ушлаб турилди. Фаоллар ўзларига мамлакатдан чиқиш визаси берилмаётганига норозилик билдирди.
Тошкентдаги “Экспресс проект дизайн” хусусий ширкатининг хўжайини Бахтиёр Ханазаров “Бугуннинг гаплари” дастурига ўзининг ноҳақ қамалиш тарихи ва қамоқхоналарда қандай қийноқларни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди.
Qirg‘iziston tashqi ishlar vaziri Erlan Abdildayev 16 fevral kuni mamlakat parlamentiga mana shunday hisobot berdi. Qirg‘iz rasmiysiga ko‘ra, bu holat Rossiyaning Qirg‘izistondagi gidroinshootlarni barpo etish loyihasini qo‘llab-quvvatlayotgani bilan bog‘liq.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 16 февраль куни мамлакат парламентига мана шундай ҳисобот берди. Қирғиз расмийсига кўра, бу ҳолат Россиянинг Қирғизистондаги гидроиншоотларни барпо этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаётгани билан боғлиқ.
Ўзбекистоннинг футбол бўйича миллий олимпия терма жамоаси ўйинчиси Тоҳир Шамсиддинов терма жамоа сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.
Бугун Ўзбекистон президенти маъмурияти биноси олдида мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини яхшилаш ҳамда коррупцияга барҳам бериш талаби билан пикет ўтказган ҳуқуқ фаоллари Тошкент вақти билан 12.15да Яккасарой ИИБ олиб кетилди.
Inson huquqlari bo‘yicha Yevropa sudi Rossiya 2009 yilda Voronej militsiyasi tomonidan qiynoqqa solingan O‘zbekiston fuqarosi, 1971 yilda tug‘ilgan Rashid Razzoqovga 20 ming yevro tovon puli to‘lashi shartligi haqida 5 fevral kuni qaror chiqardi. Bundan avval Razzoqov 840 ming rubl miqdorida tovon puli unidirishga muvaffaq bo‘lgan edi.
O‘sh shahar militsiyasining bildirishicha, "O‘zbekiston islomiy harakati" a‘zosi sifatida ko‘rilayotgan o‘shlikning uyi tintuv qilinganida qurol-aslahalar topilgan. Qo‘lga olingan shaxs mazkur qurollarni “jihod bo‘lib qolsa kofirlarni o‘ldirish” uchun sotib olganini bildirgan.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия 2009 йилда Воронеж милицияси томонидан қийноққа солинган Ўзбекистон фуқароси Рашид Раззоқовга 20 минг евро товон пули тўлаши шартлиги ҳақида 5 февраль куни қарор чиқарди.
Ўш шаҳар милициясининг билдиришича, "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзоси сифатида кўрилаётган ўшликнинг уйи тинтув қилинганида қурол-аслаҳалар топилган. Қўлга олинган шахс мазкур қуролларни “жиҳод бўлиб қолса кофирларни ўлдириш” учун сотиб олганини билдирган.
O‘zbekiston inson huquqlarini himoya qilish alyansi Respublika Bosh prokurori Rashid Qodirovdan amaldagi prezident Islom Karimov namzodining prezidentlikka ko‘rsatilganini noqonuniy deb topishni talab qilmoqda. Ayni paytda O‘zbekiston Mustaqil inson huquqlari himoyachilari tashabbus guruhi o‘zbekistonlikarni 29 martda o‘tadigan prezidentlik saylovini baykot qilishga chaqirdi.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш альянси Республика Бош прокурори Рашид Қодировдан амалдаги президент Ислом Каримов намзодининг президентликка кўрсатилганини ноқонуний деб топишни талаб қилмоқда.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Андижондаги “Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси” офисига номаълум аёллар бостириб киргани, тошкентлик ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов, жиззаxлик Алиқул Саримсоқовга босим кучайгани ҳақида маълумот бермоқда. Ҳуқуқ фаоллари бу ҳолатни яқинлашиб келаётган президентлик сайлови билан боғламоқдалар.
Давомини ўқинг